Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ҳудудда 360 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тахтакўпир ва Мўйноқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Д.Э. ва А.А. ўзларининг яшаш хонадонларида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан улангани аниқланди.
Натижада жами 246,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, департаментнинг Иштихон ва Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Н.И. ва “Қ.М.” хусусий корхонаси раҳбари М.С. сув насоси ва бошқа электр жиҳозларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоқларга ўзбошимчалик билан улаган.
Оқибатда 113,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
21:06 / 22.05.2025