Жаҳон | 21:12 / 12.12.2024
8942
1 дақиқада ўқилади

МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади

Тизимни яратиш ва молиялаштириш ҳақидаги қарор МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашида қабул қилинди. Қарорни Ўзбекистон ҳам имзолади.

Фото: РИА Новости

Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида 2025 йилда Ҳамдўстлик давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратиш ва ривожлантириш учун маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Мажлис Россия бош вазири Михаил Мишустин раислигида ўтказилди. Унда Озарбойжон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Ҳужжатларни имзолаш маросимида МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, маблағлардан ҳаво ҳужумидан мудофаа ягона тизимини яратиш ва ривожлантириш ҳамда МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмита фаолиятини таъминлашга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилишди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид