Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил туристик мавсумида Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими оширилади
Ўзбекистон Бош консулхонасида Свердловск вилоятидаги "Катур-авиа" ва "Загрантурне" туркомпаниялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида бош консул Жаҳонгир Парманов Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган инфратузилма, сайёҳлик йўналишлари ҳақида сўзлаб берди. Россия вакиллари учун Ўзбекистон туризми салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Туркомпаниялар раҳбарлари Ўзбекистон бугунги кунда россиялик туристлар учун энг жозибали манзилларидан бири бўлиб қолаётганини, яратилган ва кун сайин яхшиланиб бораётган инфраструктура хорижий туристларни жалб қилишда асосий омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Мулоқот чоғида, шунингдек, 2025 йил туристик мавсумида Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган бир қатор таклифлар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025