Ўзбекистон | 11:48 / 13.12.2024
648
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиради

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати бош котиби Манож Пант билан учрашди.

Фото: Дунё

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасида амалга оширилаётган яқин ҳамкорлик тажрибасига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Манож Пант Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнини катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлаб, ҳудудлараро муносабатларни ривожлантириш истиқболларини қўллаб-қувватлади. Хусусан, мазкур штатда чарм-пойабзал, тўқимачилик, аюрведик тиббиёт каби тармоқлар ривож топганига эътибор қаратиб, ушбу йўналишларда шериклик алоқаларини ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув доирасида тўқимачилик, тери-кўнчилик, фармацевтика, заргарлик, ахборот технологиялари, олий таълим, туризм каби соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди, бошқа долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид