Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси штат жадвалига биринчи котиб — ИИВ вакили қўшимча лавозими киритилди
Вакил жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.
“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси штат жадвалига биринчи котиб – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.
Қуйидагилар вакилнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- Ўзбекистон ва Россия Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда яқин ҳамкорликни кучайтириш;
- Ўзбекистон ва Россия ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;
- Ўзбекистон ҳамда Россиянинг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш;
- Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш.
Шунингдек, вакил Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025