Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистоннинг йирик шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон савдо вазири Жам Камал Хан билан учрашди.
Покистон расмий вакили икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, товар айланмаси ҳажмини маҳсулотлар номенклатурасини кўпайтириш орқали ошириш, 1 миллиард долларлик кўрсаткичга қисқа муддатларда эришиш учун Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим таъсир доирасини кенгайтириш, манфаатли соҳаларда қўшма саноат лойиҳаларини ишга тушириш, ҳудудлараро ҳамкорликни аниқ йўналишлар ва мақсадли ташрифлар ҳисобига мустаҳкамлаш борасидаги таклифларни илгари сурди.
Трансафғон темирйўли лойиҳасини қуриш иқтисодий ҳамкорликнинг негизи сифатида баҳоланди. Томонлар лойиҳада хорижий ҳамкорларнинг иштироки бўйича фикр алмашдилар.
Вазир Жам Камал Хан маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликка барқарор иқтисодий шерикликнинг пойдевори, деб қарашини таъкидлаб, Покистоннинг Лаҳор, Карачи, Кветта, Сиалкот каби йирик шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишни таклиф этди.
Ўзаро туристлар оқимини ошириш мақсадида икки томон етакчи туроператорлари ўртасида ҳамкорликнинг ягона рақамли платформасини яратиш таклифи кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025