Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 кун ичида Ўзбекистоннинг энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади
Бугун, 14 декабр куни бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, президентнинг энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси Алишер Султонов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг Энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
“Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий муассасалар, йирик стратегик корхоналар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиб, илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда жорий йил 25 декабрга қадар мамлакатнинг Энергетика хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириғи берилди”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, йиғилиш иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, концепция лойиҳасини ишлаб чиқишга киришилган.
Мавзуга оид
07:51 / 15.01.2025
Ўзбекистон президенти БАА билан йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилди
17:39 / 14.01.2025
Тожикистон МО давлатлари орасида энергетик ўтиш индекси бўйича етакчига айланди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
10:05 / 05.01.2025