Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон парламенти собиқ футболчи Михаил Кавелашвилини янги президент этиб сайлади. У ягона номзод эди
Гуржистонда сайловчилар коллегияси собиқ футболчи ва депутат Михаил Кавелашвилини мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. 53 ёшли Кавелашвили — футбол бўйича Россия ва олти карра Гуржистон чемпиони, у Тбилисининг «Динамо» жамоасида тўп сурган.
Гуржистонда сайловчилар коллегияси собиқ футболчи ва депутат Михаил Кавелашвилини мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. У ягона номзод эди.
Гуржистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, овозларни санаш жараёни якунланган ва Кавелашвили 224 та овоз тўплаган, битта бюллетен қонуний кучга эга эмас деб топилган. Кавелашвилининг сайланиши учун коллегиянинг 300 аъзосининг камида 200 нафари овози талаб этилганди.
53 ёшли Михаил Кавелашвили — футбол бўйича Россия ва олти карра Гуржистон чемпиони (у Тбилисининг «Динамо» жамоасида тўп сурган). 2016 йилдан бери Кавелашвили «Гуржистон орзуси» партиясидан парламент депутати сифатида фаолият юритиб келган, 2022 йилда эса ҳукмрон партиядан «ажралиб чиққан» «Халқ кучи» партияси раҳбарига айланган. Айнан ушбу партия депутатлари Гуржистоннинг «иноагентлар» тўғрисидаги қонунини кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурганди. Парламентнинг янги чақириғида Кавелашвили ҳамда унинг тарафдорлари «Гуржистон орзуси» бўйича рўйхатдан ўтган.
Гуржистоннинг амалдаги президенти Саломе Зурабишвили 2018 йилда охирги марта ўтказилган тўғридан тўғри сайловлар орқали сайланган. Шундан кейин Конституцияга ўзгартиришлар киритилган ва энди сайловлар янги тизим бўйича ўтказилади — коллегиялар иштирокида, уларнинг аксариятини «Гуржистон орзуси» ҳукмрон партияси вакиллари ташкил этади.
Аввалроқ Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили мамлакатда янги парламент сайловлари белгиланмагунга қадар ўз ваколатларини топшириш ниятида эмаслигини маълум қилганди. Давлат раҳбарининг фикрича, бугунги кунда Гуржистонда фақат у легитим ҳокимиятга эга. У бўлажак сайлов жараёнини «президентлик сайловларига пародия ва шармандалик» дея таърифлаган.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
16:50 / 25.04.2025
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
11:39 / 18.04.2025