Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФга қарши янги санкциялар режими: ЕИ шахслар рўйхатини тайёрлади
Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг 15-пакетини тасдиқлашга ва гибрид ҳужумлар учун Москвага қарши янги ҳаракат режими бир қисми сифатида дастлабки номларни қора рўйхатга қўшишга тайёрланмоқда, дея хабар беради DW манбалари.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг 16 декабр, душанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишида нафақат Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакети қабул қилиниши, балки Россиядан гибрид ҳужумларга қарши янги санкциялар режими ҳам мазмун билан тўлдирилиши керак. Бу ҳақда 13 декабр, жума куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда ЕИнинг юқори мартабали амалдори маълум қилди. Икки DW манбасига кўра, жазо чоралари қўлланадиган шахсларнинг дастлабки рўйхатлари янги санкциялар режимининг бир қисми сифатида тасдиқланади.
Айни пайтда маълум бўлишича, 15-чекловчи чора-тадбирлар пакети танкерларнинг соядаги флотига қарши курашишга қаратилган бўлиб, унинг ёрдамида Москва G7 давлатлари ва уларнинг ҳамкорлари томонидан белгиланган нефт нархи чегарасини четлаб ўтади.
DW манбаларига кўра, санкциялар ўнлаб кемаларнинг Европа Иттифоқи портларига киришини ва Европа компаниялари хизматларидан фойдаланишни тақиқлайди. Бундан ташқари, гап нафақат белгиланган нархлардан паст даражада ноқонуний нефт етказиб бериш, балки қурол-яроғларни ташиш ҳақида ҳам кетяпти. Европа Иттифоқи бу кемаларни санкциялар рўйхатига фақат 14-пакетда қўшишни бошлади, жумладан, 27 та кема, шу жумладан, Россия нефтини ташувчи 17 танкер киритилди.
Санкцияларнинг 15-босқичи Шимолий Корея аскарларининг Россиянинг Украинага қарши урушидаги иштирокига, шунингдек, Россиянинг Украинадаги агрессиясини қўллаб-қувватлаётган бешта Хитой компанияси ва 19 нафар шахсга таъсир қилиши кутилмоқда.
Бунга параллел равишда, Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошлангани уч йиллигига тўғри келиши мумкин бўлган 16-санкциялар пакети устида иш олиб борилмоқда. Европа Иттифоқининг айрим аъзолари пакетни зудлик билан муҳокама қилишни талаб этмоқда. «Умид қиламизки, у Россия товарларига каттароқ импорт тарифларини ўз ичига олади», деди дипломатик манбалардан бири DW'га.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:36 / 23.05.2025
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
10:22 / 23.05.2025