Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг ГФРдаги собиқ элчиси «қийин» давлатлар бўйича махсус элчи бўлади
Доналд Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида Ричард Гренелл АҚШнинг Германиядаги элчиси, Сербия ва Косоводаги тинчлик музокаралари бўйича махсус элчи ва Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп АҚШнинг Германиядаги собиқ элчиси Ричард Гренелни «махсус ишлар бўйича махсус элчи» этиб тайинлашга қарор қилди. У Вашингтон билан муносабатлари кескин ёки беқарор бўлган мамлакатлар ва минтақаларга юборилиши кутилмоқда. «Рик дунёдаги энг қийин ҳудудларда, жумладан, Венесуэла ва Шимолий Кореяда ишлайди», — деб ёзган Трамп 14 декабр, шанба куни Truth Social саҳифасида.
У Гренелнинг келгуси вазифаларини батафсил тасвирлаб бермади. Президент Доналд Трампнинг биринчи муддати давомида, 2017 йилдан 2021 йилгача Ричард Гренелл АҚШнинг Германиядаги элчиси, Сербия ва Косоводаги тинчлик музокаралари бўйича президентнинг махсус элчиси ҳамда Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
Сайлов кампанияси давомида Гренелл Трампни фаол қўллаб-қувватлаган ва кўпчилик томонидан АҚШ давлат котиби лавозимига номзод сифатида кўрилган. Бироқ, бу лавозим охир-оқибат Флоридадан сенатор Марко Рубиога ўтади. Кузатувчиларга кўра, Гренеллни ишга жойлаштиришнинг яна бир варианти АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили лавозими бўлган. Бироқ бу лавозимга 80 ёшли нафақадаги генерал-лейтенант Кит Келлог номзоди илгари сурилди.
АҚШ президентлари ўз мамлакатлари вакиллари сифатида кўпинча икки томонлама муносабатлар доирасидан ташқарига чиқадиган, элчихона раҳбарлари томонидан кўриб чиқилмайдиган мавзулар ва инқирозларга эътибор қаратиши учун махсус вакилларни тайинлайди, дея эслатади Reuters.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025