Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва областида қанотли ракеталарни яратишга алоқадор муҳандис жасади топилди
Москва областида «Марс» конструкторлик бюроси бош конструктори ўринбосари Михаил Шатский отиб кетилди. Қотиллик Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган бўлиши мумкин.
Москва областидаги Котелники шаҳрида Россияда ишлаб чиқариладиган қанотли ракеталар ва дронларни модернизация қилиш билан шуғулланган «Марс» конструкторлик бюроси бош конструктори ўринбосари Михаил Шатский отиб кетилди. Қотиллик Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган, деб ёзади Hromadske.
«Россия ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантиришда у ёки бу тарзда иштирок этган ва шу тариқа Россиянинг Украинага бўлган тажовузини қўллаб-қувватловчи ҳар бир шахс Мудофаа кучлари учун қонуний нишон ҳисобланади», — дейди нашр суҳбатдоши.
Аввалроқ Украина Разведка бош бошқармасининг Шатский ўлимига алоқадорлиги тўғрисида журналист Александр Неврозов хабар берган ва унинг жасади суратини эълон қилганди. Неврозовнинг сўзларига кўра, муҳандис Х-59 «Овод» қанотли ракеталар модернизацияси билан шуғулланиб келган.
Шатский 10 декабр куни ўлдирилган, қотиллик буюртма қилинган бўлишига оид версия кўриб чиқилмоқда. Полиция ҳолат бўйича изоҳ беришдан бош тортган.
Шатский — техника фанлари номзоди. Шунингдек, у Москва авиация институтининг учувчисиз бошқариладиган ва атмосфера учиш аппаратларининг борт автоматикаси кафедрасида дарс берган. «Марс» конструкторлик бюроси кафедранинг базавий корхонаси ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, база «Ростех»га бўйсунади ва Украинага зарбалар беришда мунтазам фойдаланиладиган Х-55, Х-59, Х-101 ва бошқа ракеталар учун бошқарув тизимларини яратиш билан шуғулланади. Масалан, 2024 йил апрел ойида россиялик ҳарбийлар Киевдаги энг катта иссиқлик электрстанциясига Х-69 ракеталарини учирган. Октябр ойида Defense Express портал россияликлар кассетали жанговар қисмга эга Х-69ʼдан фойдаланишни бошлагани ҳақида ёзган. УҚК Ҳаво кучлари бундай турдаги ракеталар йўқ қилингани тўғрисида охирги марта 11 декабрда хабар берган — ўшанда Денопропетровск области узра иккита снаряд уриб туширилган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025