Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
Президент қарорига кўра, Бойсун, Сариосиё ва Жарқўрғон туманларида туристик марказлар ташкил этилади. Ушбу марказлар ҳудудларидаги бўш ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.
“Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
- Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида “Омонхона” туристик маркази;
- Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида “Сангардак” туристик маркази;
- Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги “Оқтепа” сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида “Обиҳаёт” туристик маркази;
- “Омонхона”, “Сангардак” ва “Обиҳаёт” туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекцияси.
Туристик марказлар ҳудудларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади.
Хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025–2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкалари 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг сентябрида Ўзбекистон президентининг «Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
12:13 / 21.05.2025