Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги боғчада 1 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилди
Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Ўзэнергоинспекция хабар беришича, Бекобод туманида жойлашган “С.Д.” МЧЖ раҳбари А.Г. “Г.Ф.” хусусий боғча биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан тўғри уланган. Натижада жами 1 млрд 83 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида “А.С.”, “О.О.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насослари ва электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан тўғри улаган.
Оқибатда жами 439,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
11:55 / 28.04.2025