Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ мактабидаги отишмада ўқитувчи ва ўқувчилар ҳалок бўлди
Қуролли ҳужумда гумон қилинган ўсмир қиз ҳам ўлик ҳолда топилган – у ушбу мактаб ўқувчиси эди.
АҚШ Висконсин штати, Мэдисон шаҳридаги Abundant Life насронийлар мактабида отишма юз берди, қурбонлар бор, деб хабар берди CNN.
Отишма 16 декабр куни эрталаб содир бўлган. Мэдисон полициясининг сўнгги маълумотларига кўра, отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган. Ҳужумда гумон қилинган ўсмир қиз ҳам ўлик ҳолда топилган – у ушбу мактаб ўқувчиси эди. Тахминларга кўра, у ўз жонига қасд қилган. Отишма сабаблари маълум эмас.
AP хабарига кўра, 15 ёшли мактаб ўқувчиси 9 мм калибрли тўппончадан ўқ узган, оқибатда уч киши, жумладан, ўқитувчи, ўқувчи ва ўқ отган қиз ҳам ҳалок бўлган. Яна олти киши яраланган.
Отишма юз берган мактабда 390 нафар бола таълим олаётган эди.
Ҳодиса ҳақида АҚШ президенти Жо Байден хабардор қилинган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025