Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Туркияда яшаётган суриялик қочқинларга ёрдам бериш учун яна 1 млрд евро ажратади
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Туркиядаги суриялик қочқинлар учун 1 миллиард евро қўшимча ёрдам ажратилишини эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 3 млн суриялик истиқомат қилади.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан ўтказилган матбуот анжуманида республикадаги суриялик қочқинлар учун 1 миллиард евро қўшимча ёрдам ажратилишини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Туркияда 2011 йилда бошланган фуқаролик урушидан қочиб келган 3 миллион Сурия фуқароси истиқомат қилади.
Маблағлар қочқинларнинг тиббий хизмати ва таълимига, «миграция ва чегара бошқарувига» жумладан, фуқароларнинг «ўз хоҳиши билан қайтишига» йўналтирилади. Урсула фон дер Ляйен сурияликларнинг ватанига қайтиши «адолатли ва хавфсиз» бўлиши кераклигини таъкидлади. «Жойлардаги воқеалар ривожидан келиб чиқиб, биз ушбу миллиардни Сурияда юзага келиши мумкин бўлган янги эҳтиёжлар учун ишлатишимиз мумкин», — дейди Европа комиссияси раҳбари.
2011 йилда Туркия қочинларни таъминлаш учун Европа Иттифоқидан 10 миллиард еврога яқин маблағ олганди. Сўнгги йилларда иқтисодий инқироз кучайгани фонида турклар суриялик қочқинларнинг мамлакатга келишини чеклашни талаб қилиб, тартибсизликлар уюштирди. Аммо Сурияда ҳокимият алмашганидан кейин уларнинг кўпчилиги ватанига қайтишни бошлади.
Аввалроқ Европа давлатлари сурияликларга бошпана беришни тўхтатишни бошлаганди. Берлиннинг аниқлик киритишича, ҳозирча сурияликларни мамлакатдан депортация қилиш ҳақида гап кетмаяпти. Вена, аксинча, «репатриация ва депортация дастурини» тайёрламоқда. Бошқа давлатлар ҳам сурияликларнинг бошпана сўровларини кўриб чиқишни тўхтатишини эълон қилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025