Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода ўнлаб инсонлар ўлимига сабабчи бўлган номаълум касаллик безгакнинг оғир шакли бўлиб чиқди
Конго Демократик Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда тарқалган номаълум касаллик безгакнинг оғир шакли эканини маълум қилди. Аҳолининг тўйиб овқатланмаслиги уларни касаллик олдида анча заиф қилиб қўйган.

Фото: Shutterstock
Конго Демократик Республикасида (КДР) ўнлаб инсонларнинг ўлимига сабабчи бўлган номаълум касаллик безгакнинг оғир шакли экани маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб The Guardian хабар берди.
«Сир ва ниҳоят ошкор бўлди. Бу респиратор касаллик кўринишидаги безгакнинг оғир шаклидир», — дейилади вазирлик хабарида. Шунингдек, соғлиқни сақлаш идорасининг қўшимча қилишича, касаллик тарқалган Кванго провинцияси аҳолисининг тўйиб овқатланмаслиги уларни анча заиф қилиб қўйган.
КДР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, октябр ойидан бери 592 кишида ушбу касаллик аниқланган, ўлим даражаси эса 6,2 фоизни ташкил этмоқда.
Декабр бошларида Конго Демократик Республикасининг жануби-ғарбий провинциясида 143 киши номаълум касаллик оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Кванго провинцияси губернатори ўринбосари Реми Саки ва маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Аполлинер Юмба касалликка чалинганларда грипп белгилари, жумладан, тана ҳароратининг кўтарилиши ва кучли бош оғриғи кузатилганини маълум қилган. Ўз навбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатга эпидемиологлар, лаборантлар, юқумли касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича экспертлардан иборат мутахассисларини юборган эди.
Мавзуга оид

17:01 / 19.04.2025
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди

18:58 / 09.03.2025
Конгода исёнчилар етакчиларини қўлга олишда ёрдам берганларга 5 млн доллар ваъда қилинди

14:45 / 24.02.2025
Конго АҚШ ва Европа Иттифоқига ўз ресурсларидан фойдаланишни таклиф қилди

22:57 / 04.02.2025