Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари "ЕНКО", "СтройМонтаж" ва "Лидер" масъулияти чекланган жамиятлари мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди.
Свердловск вилоятидаги қурилиш соҳасида фаолият юритувчи йирик иш берувчи "ЕНКО" МЧЖ раҳбари Андрей Костарев билан мулоқот давомида ушбу ташкилотда 120 нафарга яқин ишчи кучига эҳтиёж борлиги маълум қилинди.
Тюмен вилояти Тоболск шаҳридаги "СтройМонтаж" МЧЖ кадрлар бўлими бошлиғи Ирина Симанова билан бўлиб ўтган онлайн музокараларда миграция йўналишида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Россия вакиласи корхонада 250 нафар бўш иш ўрни борлигини ва ушбу жойларга Ўзбекистондан қонуний тарзда ишчи кучини жалб қилишга тайёрлигини билдирди.
Свердловск вилоятидаги "Лидер" МЧЖ корхонаси раҳбари Алексей Стулин билан кечган мулоқот чоғида корхонада 160 нафар бўш иш ўринларига буюртма асосида ишчи кучини жалб қилиш имконияти борлиги таъкидланди.
Бўлиб ўтган учрашув давомида Россия томонига Ўзбекистондан қонуний тарзда ишчи кучини жалб қилиш борасида ишлаб чиқилган дастурлар ва ҳар бир вилоятда фаолият олиб бораётган мономарказлар фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025