Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Хитойнинг ядровий каллаклари сони 600 тадан ошганини маълум қилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги ХХР 2030 йилга бориб ядровий каллаклари сонини мингтадан оширишини прогноз қилмоқда.
Хитой 600 дан ортиқ ядровий каллакка эга ва 2030 йилга бориб уларнинг арсенали мингтадан ошади. Бу ҳақда Пентагоннинг ХХР жанговар қувватига оид ҳар йили тайёрлайдиган ҳисоботида сўз боради.
Қайд этилишича, ХХРда мавжуд ядровий каллаклар сони 2024 йил ўрталаридаги маълумотларга асосланган. Ўтган йилги ҳисоботда Хитой ихтиёрида 500 дан зиёд ядровий каллаклар борлиги айтилган эди.
«Мудофаа вазирлиги 2030 йилга бориб Хитойда уларнинг сони мингтадан ошиши ва мамлакат камида 2035 йилга қадар ўз кучларини оширишни давом этишини прогноз қилмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Таъкидланишича, «Хитой янги қитъалараро баллистик ракеталарни яратиш устида иш олиб бормоқда, улар мамлакатнинг ядровий ракета кучларини янада яхшилашга хизмат қилади ва ядровий каллаклар ишлаб чиқаришни оширишни талаб қилади».
Стокҳолмдаги халқаро тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIRPI)нинг 2023 йилги маълумотларига кўра, жаҳондаги 9 та ядровий барқудрат давлатларида жами 12 512 та ядровий каллаклар борлиги айтилган эди. Ўшанда Россия 5889 та ядровий каллаги билан бу давлатлар ичида биринчи ўринни эгаллаганди. Россиядан кейинги ўринни 5244 та атом бомбаси билан АҚШ банд этган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
21:54 / 02.04.2025