Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикадаги қамоқхонада қуролли исён юз берди
Мексикада жойлашган қамоқхоналарнинг бирида юз берган исён оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди. Исёнга икки маҳбуснинг бошқа қамоқхонага кўчириб ўтказилиши сабаб бўлган.
Мексика жанубидаги қамоқхонада икки нафар маҳбусни кўчириш вақтида исён ва ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда La Voz del Interior.
Қайд этилишича, маҳбуслар қамоқхона ходимларига қарата ўт очган. Шундан кейин улар мебеллар ва чиқиндиларни ёқиб юборган.
Исён оқибатида жабрланганлар орасида тўрт нафар полициячи ҳам бор. Таъкидланишича, исёнга икки маҳбуснинг бошқа қамоқхонага ўтказилишидан келиб чиққан норозилик сабаб бўлган.
Маҳбуслар ва полиция ўртасидаги тўқнашув бир неча соат давом этган. Операция натижасида полиция маҳбуслардан битта винтовка, бешта тўппонча, граната, 23 та мачете, 14 та пичоқ, шунингдек, қўлбола қуроллар, патронлар, радиостанциялар, мобил телефон ва гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Колумбия жануби-ғарбидаги Тулуа шаҳрида жойлашган қамоқхонада юз берган тартибсизликлар оқибатида 49 нафар маҳбус ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Жорий йил августда эса Россиянинг Волгоград области Суровикино шаҳрида 19-сонли колонияда ўтказилган штурм чоғида одамларни гаровга олган тўрт маҳбусни йўқ қилган эди.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
23:27 / 18.05.2025
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
16:33 / 17.05.2025