Лондонда Ўзбекистон транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдим этилди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Лондонда нуфузли CERGE-EI жамғармаси томонидан ташкил этилган "Евросиё ва транспорт йўлаклари: таъминот занжири, муҳим минераллар ва энергияга ўтиш" мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади.

Фото: "Дунё" АА
Тадбирда 15 дан ортиқ давлатдан сиёсий, ишбилармон ва эксперт доираларининг вакиллари иштирок этди.
Конференцияда замонавий геосиёсий муаммолар шароитида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва Евросиёда барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг Транскаспий йўналиши бўйлаб давлатлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жумладан, рақамлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва ўзаро боғлиқликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида мамлакатнинг транзит, энергия таъминоти ва кам углеродли қўшилган қиймат занжирларини яратиш, муҳим фойдали қазилмаларни ривожлантириш, тоғ-кон саноати, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги салоҳияти очиб берилди. Ўзбекистон мисолида ушбу асосий тармоқларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишга қаратилган бозор ва сиёсатнинг рағбатлантириш усуллари батафсил баён этилди.
Кун тартибидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат Транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясига эътибор қаратилиб, унда маҳаллий юкларнинг денгиз портларига тезроқ етиб бориши учун транспорт йўлакларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

22:08 / 26.03.2025
Президентга Тошкентни Самарқанд ва Андижон билан боғловчи муқобил йўл лойиҳалари ҳақида ахборот берилди

11:09 / 26.03.2025
Тахтақорача довонида айрим тоифадаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди

17:07 / 16.03.2025
“Президент ишонч билдирган талаба” — транспорт вазирининг 24 ёшли ёрдамчиси Камола Ирисқулова ҳикояси

12:47 / 15.03.2025