Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
Украина Қуролли кучлари Бош штаби фронтга Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ҳарбийларини жалб этишни бошлагани айтилмоқда. Ўз навбатида мамлакат Бош штаби ушбу хабарлар нотўғри эканини маълум қилди.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби фронтга одамларга етишмаётгани туфайли «шундоқ ҳам танг аҳволдаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) бўлинмаларига» кўпроқ ҳарбийларни пиёда қўшинларига юборишни буюрди. Бу ҳақда мазкур бўлинмалардаги манбаларига таяниб, The Guardian хабар берди.
«Вазият критик даражада етди ва биз ҳаво мудофааси керакли тарзда ишлай олишига ишонч ҳосил қила олмаймиз», — дейди нашр суҳбатдошларидан бири. Унинг сўзларига кўра, пиёда қўшинларига тайёргарликдан ўтмаган ҳарбийлар юборилмоқда. Шу билан бирга, улар Ғарбда тайёрланган ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари қандай ишлашини билади.
Манбалар бўлинма командирлари ўзларига ёқмай қолган аскарларни фронтга юбориши мумкинлигидан хавотирда. Бундан ташқари, ушбу ҳарбийлар асирга тушса, Украинанинг ҳаво мудофаасига оид позициялари тўғрисидаги махфий маълумотларни айтиб қўйиши мумкин.
The Guardian’нинг эслатишича, ноябр ойида Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг украиналик ҳарбийлари фронтга юборилаётгани тўғрисида Олий рада депутати Маряна Безуглая маълум қилган. УҚК Ҳаво кучларининг собиқ вакили Юрий Игнат буни тасдиқлаб, вазиятни «жуда оғриқли» деб атаган. Шу билан бирга, бу каби қарор дрон ва ракеталарни тутиб қолиш кўрсаткичларига таъсир кўрсатишини рад этган.
Ўз навбатида нашр суҳбатдошлари аскарларнинг кўчирилишига оид талабларнинг ортиб бораётгани ҲҲМ бўлинмаларини тўғри бошқаришни қийинлаштиришини таъкидламоқда.
УҚК Бош штаби The Guardian’нинг «ҲҲМ ҳарбийларининг пиёда қўшинларига» ўтказилаётгани ҳақидаги маълумотларининг «ишончсиз ва нотўғри» эканини маълум қилди. Идорага кўра, бундай қайта тайинловлар амалга оширилмоқда, аммо у «Украина осмонининг ҳимоясини таъминлаётган профессионал ҲҲМ мутахассисларига» тааллуқли эмас.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025