Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда АЭСлар яқинига радиоактив зарралардан ҳимоя қилувчи палаткалар жойлаштирилади
Япония ҳукумати АЭС яқинидаги ҳудудларга шишириладиган махсус палаткаларни жойлаштириш ниятида. Узунлиги 10 метр, эни 8 метрга етадиган палаткалар 40 нафарга яқин инсонни ўз ичига сиғдира олади.
Япония ҳукумати атом электр станциялари яқинидаги ҳудудларда жойлашган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига шишириладиган махсус палаткаларни тақдим этиш ниятида. Kyodo агентлигининг ёзишича, ушбу палаткалар АЭСда авария юз бериб, оммавий равишда радиоактив зарралар тарқалганда инсонларни ҳимоя қилишга қодир.
Маълумотларга кўра, узунлиги 10 метр, эни 8 метрга етадиган палаткалар 40 нафарга яқин инсонни ўз ичига сиғдира олади. Филтрларга эга ҳаво ўтказгичлар ичкаридаги босимни ташқаридан кўра юқорироқ ушлаб тура олади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, бу атом реакторида содир бўлган портлаш оқибатида атмосферага чиқарилган радиоактив зарраларнинг ичкарига киришига тўсқинлик қилади.
Агентлик маълумотларига кўра, палаткалар мустаҳкам бинолар ичига, масалан, спорт залларига жойлаштирилади. Улар инсонларни бир неча кунгина ҳимоя қила олади холос, кейин аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиниши керак бўлади. Бу турдаги палаткаларни ўрнатиш ноябр ойида Япон денгизи соҳилларида жойлашган Исикава префектурасидаги АЭСда ўтказилган ўқув машғулотларида синаб кўрилган.
Таъкидланишича, айни вақтда мамлакатда 13 та атом реактори фаолият юритмоқда, аммо «Фукусима-1» АЭСда содир бўлган авариядан сўнг тўхтатилган янги реакторлар текширувлардан кейин босқичма-босқич ишга туширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил март ойида Японияда зилзила содир бўлган ва у 550 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаган кучли цунамига сабаб бўлганди. Оқибатда қарийб 16 минг киши ҳалок бўлди. Табиий офат натижасида «Фукусима-1» АЭСда авария содир бўлган: станциянинг 3 та реакторида ядро ёқилғиси эриши кузатилган. Радиоактив чиқиндилар туфайли 80 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишга тўғри келган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:15 / 21.05.2025