Жаҳон | 15:01 / 23.12.2024
2771
3 дақиқада ўқилади

Мелони: РФ миграциядан ЕИга путур етказиш учун фойдаланиши мумкин

Россия Европа Иттифоқи хавфсизлигига фақатгина ҳарбий соҳада катта таҳдид солаётгани йўқ, деди Италия бош вазири. Шимолий ва Жанубий Европа давлатлари хавфсизлик ва миграция муаммоларини муҳокама қилиш учун учрашди.

Фото: AFP

Россия нафақат ҳарбий соҳада, балки Москва Европа ҳамжамиятининг бирлигини бузиш учун ноқонуний миграция ва бошқа механизмлардан фойдаланиши мумкинлиги сабабли ҳам ЕИ хавфсизлигига катта таҳдид солмоқда. Бу ҳақда 22 декабр, якшанба куни Италия бош вазири Жоржа Мелони маълум қилди. Унинг сўзларидан Reuters иқтибос келтирди.

Финландия Шимолий ва Ўрта Ер денгизи минтақаларидаги хавфсизлик ва Жанубий Европадаги миграция масалаларини муҳокама қилиш учун Италия, Швеция ва Греция раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласни шимолий Лапландияда қабул қилди.

«Хавф биз тасаввур қилганимиздан анча кенгроқ»

«Биз таҳдид тасаввур қилганимиздан анча кенгроқ эканлигини тушунишимиз керак», деди Мелони матбуот анжуманида.

Унинг фикрича, Украинадаги уруш тугаганидан кейин Россиядан ЕИ хавфсизлигига таҳдид йўқолмайди ва Брюссел бунга тайёр бўлиши керак.

«Гап демократиямиз, жамоатчилик фикрига таъсири ҳақида кетяпти, бу Африкада содир бўлаётган нарсалар, хомашё, миграция воситалари билан боғлиқ, биз хавфсизлик тушунчаси жуда кенг эканлигини тушунишимиз керак», деди Италия вазирлар маҳкамаси раҳбари.

Швеция бош вазири Улф Кристерссон, ўз навбатида, ноқонуний миграция Европанинг шимоли ва жануби учун умумий муаммо эканини аниқлаштирди.

РФ ТИВ Украинада тинчлик ўрнатишга чақирган ГФР элчисини танқид қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Москвадаги элчиси Александер Ламбсдорффнинг Украинада тинчлик ўрнатишга чақирган баёнотини танқид қилди. Тегишли ёзувни 15 декабр куни Telegramʼда идора вакили Мария Захарова қолдирган.

Москва Германияни Украинадаги «можаронинг фаол кучларидан бири» деб атади. Захарованинг сўзларига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский «Рождество сулҳини рад этди» — «Россия бир неча бор Киевга олиб кетишни таклиф қилган украиналик ҳарбий асирларни ҳам бир неча бор рад этганидек».

«Тинчлик музокаралари Украина томонидан Буюк Британия ва АҚШ босими остида тўсиб қўйилди», деди Захарова. «Ўлим учун тўғридан тўғри масъулият коллектив Ғарб зиммасига юкланади, у қурол-яроғ билан қон тўкилишини давом эттиришни рағбатлантиряпти», — деди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид