Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: Россияда YouTube амалда блокланди
Россияда YouTube видеохостинг трафиги норманинг 20 фоизигача камайди, гап «ҳақиқий блоклаш» ҳақида кетяпти, деди ИҲЖ директори Климарев.
Россияда YouTube видеохостинг трафиги норманинг 20 фоизигача камайди. Бундай хулосага IT-эксперт, Интернетни ҳимоя қилиш жамияти (ИҲЖ) нотижорат ташкилоти директори Михаил Климарев келди, у Google мониторинг сервиси ёрдамида маълумотларни таҳлил қилди.
«Ҳозирда Googleʼнинг мониторинг хизмати Россия Федерациясидан келган 8,5 пойнт трафикни кўрсатмоқда. Секинлашувгача 40 пойнт эди», — деб ёзади Климарев 23 декабр, душанба куни. У гап видеохостингни тўлиқ блоклаш ҳақида кетаётганини таъкидлади.
Россияда YouTube секинлашувининг янги тўлқини
19 декабр куни Ixbt.com блог-платформаси Роскомнадзор YouTubeʼнинг секинлашувини кучайтиргани, Google статистикаси эса «Россияда, жумладан, смартфонлар орқали трафикнинг рекорд даражада пасайишини қайд этгани» ҳақида хабар берди. Икки манбанинг РБК интернет нашрига маълум қилишича, Россия Федерациясида видеохостингнинг мобил версияси ишлашига чекловлар декабр ойининг ўрталарида бошланган: «Илгари 30 фоиз ва фақат десктопларда блокланган, аммо декабр ойининг ўрталаридан бошлаб бу кучайди ва бутунлай блоклаш бошланди, шу жумладан мобил версияни ҳам».
Шу куни Роскомнадзор YouTube платформасига нисбатан «чора қабул қилиш учун асос кўраётганини» билдирди ва сервисни «Россия қонунчилигини кўп ҳолатларда бузганликда» ҳамда Россия ва унинг фуқароларига «ҳурматсизликда» айблади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025