Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Навоийда хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Тошкент шаҳрида АҚШга, Навоий вилоятида эса Полшага ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган шахслар ушланди.
Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида пул эвазига ноқонуний йўллар билан хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департмент.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида А.Н. исмли шахс фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали АҚШга ишга юбориши эвазига 21 минг доллар бериши кераклигини айтиб, шундан 9 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Хатирчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М.И. исмли шахс фуқаро Ё.Ш.ни Полша давлатига ишга юбориши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 6,3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут, Тошкент шаҳрининг Учтепа, Навоий шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳарларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025