Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
ХХРда бешинчи авлод алоқа тармоғи абонентлари сони 1,002 миллиардга етди. Мамлакатдаги 5G базавий станциялари сони эса 4,2 миллионни ташкил этмоқда.
Хитойда 5G мобил алоқа тармоғи абонентлари сони 1 миллиардга етди. Бу ҳақда мамлакат Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ноябр охирида 5G мобил алоқа тармоғи абонентлари сони 1,002 миллиардга етган. Улар мамлакатдаги барча мобил алоқа абонентларининг 56 фоизини ташкил қилмоқда — 2023 йил охирида уларнинг улуши 46,6 фоиз бўлган.
Хитойдаги 5G базавий станциялари сони ўтган ой охирларида 4,2 миллионга яқинлашган. Шундай қилиб, ҳар 10 минг кишига 29 та 5G станцияси тўғри келмоқда.
Ноябр ойида ХХР Саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги 2027 йил охирига бориб мамлакатдаги индивидуал фойдаланувчиларнинг 85 фоизини 5G алоқа тармоғи билан қамраб олишга оид ҳаракатлар режасини эълон қилганди. Шу билан бирга, уч йилдан кейин ҳар 10 минг кишига 38 та 5G базавий станцияси тўғри келиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда эса 2023 йил март ойидан мобил интернет тезлигини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланган. Лойиҳанинг биринчи босқичида 5G тармоғи билан Тошкент шаҳрини тўлақонли қамраб олиш, шунингдек, вилоят марказлари қисман қамраб олиниши кўзда тутилган. Ишлар якунига етгач, республика бўйлаб 5G технологиясини жорий этишнинг кейинги босқичлари таҳлил қилинади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025