Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Azerbaijan Airlines Бокудан Грозний ва Маҳачқалъага учадиган рейсларини тўхтатди
Озарбойжоннинг AZAL авиакомпанияси Грознийга учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учраганидан кейин Чеченистон пойтахти ва Маҳачқалъага қатновчи рейсларини тўхтатди.
Azerbaijan Airlines авиакомпанияси Бокудан Грозний ва Маҳачқалъага парвозларини тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпания баёнотига таяниб, АПА агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, рейслар Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 самолёти 25 декабр куни Қозоғистон ғарбига қулаб тушишини аниқлаш бўйича олиб борилаётган тергов якунига қадар тўхтатилади.
Компаниядагиларнинг қўшимча қилишича, «AZAL’нинг қолган йўналишлар бўйича парвозлари доимий жадвалга мувофиқ амалга оширилади».
Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясининг Embraer 190 самолёти 25 декабр куни эрталаб Оқтовда ҳалокатга учради. Қулаб тушган самолёт бортида 64 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 32 киши омон қолган.
Қозоғистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, ҳаво кемаси бортида 37 нафар Озарбойжон фуқароси, 16 нафар Россия фуқароси, олти нафар Қозоғистон ва уч нафар Қирғизистон фуқароси бўлган.
"Спутник Озарбойжон" авиакомпанияга таяниб самолётнинг ҳалокатига қушлар билан тўқнашув сабаб бўлганини ёзди. Росавиация ҳам шу каби сабабларни келтирди. Ўз навбатида Orda.kz’нинг маълум қилишича, Манғистов области соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, самолёт бортида баллон портлаб кетган. Ҳалокатга учраган самолёт қолдиқларидан ҳалокатга сабаб бўлган элементлар изларига ўхшаш номаълум тешиклар топилган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025