Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 20 йил олдин бедарак йўқолган журналистнинг қолдиқлари топилди. Уни милиция полковниги ўлдиргани маълум бўлди
2004 йилда изсиз йўқолган «Фонтанка» журналисти Максим Максимовнинг жасади қолдиқлари топилди. Уни ҳозирда қатор жиноятларда айбланаётган истеъфодаги милиция полковниги ўзига қарши тайёрланаётган мақола сабаб ўлдирганини тан олди.
Санкт-Петербург яқинидаги Белоостров посёлкасидан 2004 йилда ўлдирилган «Фонтанка» журналисти Максим Максимовнинг жасади қолдиқлари топилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси хабар берди.
Декабр ойи ўрталарида Максимовни ИИВ Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари, истеъфодаги полиция полковники Михаил Смирнов ўлдирганини тан олган эди.
«Олинган маълумотларни текшириш мақсадида терговчилар Смирновнинг кўрсатмасига мувофиқ, жасад кўмилгани айтилган жойда керакли тадбирларни амалга оширди. Бир неча сутка давомида журналист кўмилган жой қидирилди ва натижада, унинг қолдиқлари топилди», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.
Максимов ҳуқуқ-тартибот органларидаги коррупцияларга оид журналистик суриштирувлар муаллифи бўлган. 2004 йил 29 июн куни у бедарак йўқолган. Журналистнинг ҳамкасблари Максимовнинг ўлдирилишида милиция ходимлари, жумладан, «Фонтанка» муаллифи материал тайёрлаётган Смирновни гумон қилишган. 2005 йилда Смирнов ва яна икки нафар полициячи далилларни сохталаштириш иши бўйича қўлга олинган. Суд ҳайъати уларни оқлаган ва ходимлари хизматга қайтган.
2024 йилнинг майида Смирнов Санкт-Петербургда бир нечта буюртма қотилликлари ва суиқасдларга алоқадорликда, жумладан, 1998 йилда кемасозлик заводи директорининг машинасини портлатишда айбланиб ҳибсга олинган.
Смирновнинг сўзларига кўра, у Максимов ИИВ ходими пора ундиришга алоқадорлиги ҳақида мақола ёзаётганидан хабардор бўлган. Смирнов журналист билан учрашган ва уни ўзининг айбсизлигига ишонтирмоқчи бўлган, аммо у ишонмаган. Шундан кейин Смирнов милиция майори Лев Пятов ва яна икки нафар шериги билан журналистга ҳужум қилган. Максимов калтакланган ва бўғиб ўлдирилган, унинг жасади эса хизмат машинасида ўрмонга олиб бориб кўмилган.
Мавзуга оид
15:08 / 24.03.2025
Россиянинг маданий пойтахти – Санкт-Петербург бўйлаб фотосаёҳат
11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди
13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?
08:14 / 04.03.2025