Қозоғистонда AZAL лайнери ҳалокати версияларига ҳозирча баҳо берилмади
Қозоғистон Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати ҳақидаги версияларнинг бирортасини на тасдиқлай, на инкор эта олади. Бокудан Грознийга учаётган самолёт 25 декабр куни эрталаб Оқтов яқинида ҳалокатга учради.

Фото: Акимат Мангистауской области
Қозоғистон расмийлари ҳозирча Azerbaijan Airlines (AZAL) самолётининг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учрагани ҳақидаги версияларни баҳолашдан ўзини тийиб турибди. «Биз бугунги кунда ҳеч қандай версияни тасдиқлай ёки рад эта олмаймиз», деди Қозоғистон бош вазири ўринбосари, авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссиясини бошқараётган Канат Бозумбаев 26 декабр, пайшанба куни Tengrinews мухбирига. Кейинчалик, Оқтовда бўлиб ўтган брифингда у «ҳеч қандай версияни рад этиб бўлмайди», деб такрорлади. Бозумбаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда содир бўлган воқеанинг расмий версияси йўқ, Россия ва Озарбойжон ўзлариникини тақдим қилмаган.
«Улар бизга самолёт қуш билан тўқнашгани ёки ичида портлаш бўлган деган хулосага келганда, тергов якунига етказилади... Журналистик тахминлар ва тадқиқотлар ҳукуматдаги баъзи манбаларга асосланади. Озарбойжонлик ҳамкасблар билан алоқадамиз. Ҳеч кимда ҳеч қандай версия йўқ, ҳозирча ҳеч қандай версияни на Россиядан, на Озарбойжондан олганимиз йўқ», — деди Қозоғистон бош вазири ўринбосари.
Бокудаги депутат: Россия самолёт ҳалокати учун узр сўраши керак
Россия томони Azerbaijan Airlines (AZAL) фуқаролик самолётини ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси билан уриб туширгани учун узр сўраши керак, деди Озарбойжон парламенти депутати Расим Мусабеков 26 декабр куни кечқурун маҳаллий Turan нашрига берган интервюсида. «Самолёт Россия ҳудудида, Грозний осмонида уриб туширилган ва буни инкор этиб бўлмайди», — дейилади Мусабеков баёнотида. Депутат — Озарбойжон Мажлисининг Халқаро муносабатлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.
Мусабековнинг сўзларига кўра, Россияда «вазиятга адекват муносабатда бўлиш ва узр сўраш» ўрнига, «баъзи одамлар ўз изларини яшириш учун оммавий ахборот воситаларида муайян ҳаракатлар қиляпти». «Буни содир этганлар жиноий жавобгарликка тортилиши керак, одамларнинг ўлими ва қурбонлар учун товон пули тўланиши керак, агар бу содир бўлмаса, муносабатлар, албатта, бошқа даражага ўтади», деди парламентарий.
Депутат, шунингдек, Озарбойжон томони «2020 йилнинг 44 кунлик уруши» пайтида Россия ҳарбий вертолёти ҳалокати учун узр сўрагани ва товон тўлагани, унга кўра айбдорлар жазоланганини эслатди. «Агар ҳаво мудофааси ишлаган бўлса, унда ҳеч ким учиб келмаслиги учун аэропорт ёпилиши керак эди», — деди Мусабеков.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025