Жамият | 21:07 / 28.12.2024
2503
2 дақиқада ўқилади

Байрам кунлари Тошкентда автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

Тошкентда автобуслар 1-2 январ кунлари якшанба учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январ, жума куни эса иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

Фото: Kun.uz

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси яқинлашиб келаётган байрам кунлари учун жамоат транспорти ҳаракати жадвалини эълон қилди.

Қайд этилишича, «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги президент қарорига биноан, Янги йил байрам тадбирларини нишонлаш мақсадида, дам олиш кунларида автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидагича ташкил этилади:

  • 2025 йил 1 январь, чоршанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2025 йил 2 январь, пайшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2025 йил 3 январь, жума – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
  • 2025 йил 4 январь, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2025 йил 5 январь, якшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Аввалроқ 28 декабрдан 5 январга қадар Тошкентдан Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасига мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид