Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берадиган қонунни имзолади
Россия президенти Владимир Путин 2003 йилда террорчи ташкилот деб тан олинган «Толибон» ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади.
Россия президенти Владимир Путин ташкилотларни террорчилар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Россияда террорчи деб эълон қилинган ташкилот фаолиятига қўйилган тақиқни бош прокурор ёки унинг ўринбосарининг даъвоси асосида суд қарори билан бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Бу каби қарор қабул қилиш учун «рўйхатга киритилган ташкилот терроризмни тарғиб қилиш, оқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятни амалга оширишни тўхтатгани тўғрисидаги фактик маълумотлар» бўлиши керак.
Октябрда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников МДҲ мамлакатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида Россияда «Толибон» ҳаракатини ушбу рўйхатдан чиқариб ташлаш бўйича ишлар якунланаётганини маълум қилганди.
Қонун лойиҳаси ноябр ойи охирида Россия Давлат Думасига киритилган, 10 декабрда биринчи ўқишда, 17 декабрда эса бирданига иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинган эди. Қонун 2021 йилда Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш мақсадида қабул қилингани тахмин қилинмоқда.
Россия ҳукумати сўнгги йилларда «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш режалари ҳақида бир неча бор гапирган. Хусусан, 2021 йил октябр ойида — АҚШ Афғонистондан чиқиб кетганидан ва мамлакатда ҳокимият толиблар томонидан эгаллаб олинганидан сўнг — Россия президенти Владимир Путин Россия «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича қарор қабул қилишга яқинлашаётганини, аммо буни биринчи навбатда БМТ Хавфсизлик Кенгаши қилиши кераклигини айтган.
Россияда «Толибон» 2003 йилда террорчи ташкилот деб тан олинган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025