Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев самолёт ҳалокатида жасорат кўрсатган экипаж аъзоларини тақдирлади
Учувчилар ва борт кузатувчиларга «Миллий қаҳрамон» унвони ва «Жасорат» ордени берилди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Embraer 190 самолёти экипажи аъзоларини тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, кема командири Игор Кшнякин, ёрдамчи учувчи Александр Калянинов ва борт кузатувчиси Ҳокима Алиевага «Миллий қаҳрамон» унвони берилди. Уларнинг барчаси ҳалокатда қурбон бўлди.
Бундан ташқари, тирик қолган борт кузатувчилари Зулфиқор Асадов ва Ойдин Раҳимли биринчи даражали «Рашадат» (Жасорат) ордени билан тақдирланди.
25 декабр куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолёти Боку-Грозний йўналишида парвоз қилиб, Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлди. Улар орасида экипажнинг 3 аъзоси ҳам бор эди.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:14 / 05.05.2025