Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада бир қатор Россия оммавий ахборот воситаларининг Telegram каналлари блокланди
Telegram мессенжери Европада «РИА Новости», «Известия», «Российская газета», «Первий канал», «НТВ», «Россия-24»нинг каналларини блоклаб қўйди. Ушбу каналлар маҳаллий қонунчиликни бузгани айтилмоқда.
Европанинг қатор давлатлари фойдаланувчиларига Россиянинг «РИА Новости» давлат агентлигини Telegram канали кириш чекланди, деб хабар беради «Медуза».
Канал блоклангани тўғрисида Латвия, Германия, Литва, Нидерландия ва Франциядаги фойдаланувчилар хабар берган.
«Ушбу канал маҳаллий қонунчиликни бузгани учун блокланди», — дейилади хабарда.
Кейинроқ маълум бўлишича, Европада, шунингдек, «Известия», «Российская газета», «Первий канал», «НТВ», «Россия-24»нинг Telegram каналлари ҳам блокланган.
«РИА Новости» ўзининг мухбирларига таяниб ёзишича, агентликнинг Telegram канали Полша, Белгия, Швейцария, Греция, Чехия ва Италияда ҳам блокланган.
2024 йилнинг майида Европа Иттифоқи Кенгаши Европа давлатлари ҳудудида Россия расмийларининг тарғиботини тарқатувчи ва қўллаб-қувватловчи тўртта рус оммавий ахборот воситалари фаолиятини тўхтатган эди. Жумладан, «РИА Новости», «Известия», «Российская газета» ва «Голос Европы» нашрлари тақиқланганди.
Европа Иттифоқи Кенгаши ушбу оммавий ахборот воситалари «Россия Федерацияси раҳбариятининг доимий бевосита ёки билвосита назорати остида» ва «Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнаганини» таъкидлаган.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025