Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан фуқаролар қабулини ўтказишда сурдотаржимон иштироки таъминланади
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказиш тартибига ўзгаришлар киритилади.
Вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштирокини таъминлаши шарт бўлади.
Бунинг учун вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бир нафар ходими сурдотаржимонлик курсларида ўқитилади.
2025 йил 1 январдан белгиланган фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасини олиш талаб қилинади.
Мавзуга оид
10:03 / 01.01.2025
1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
11:00 / 01.08.2024
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди
14:56 / 01.07.2024