Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ЙПХ машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида чорраҳага йўл бермасдан кириб келган Onix транспорт воситаси ЙПХга тегишли Tracker билан тўқнашув содир этди. Ҳар икки ҳайдовчи тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Қўқон шаҳрида йўл-патрул хизматига тегишли машина иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, интернет ижтимоий тармоқларида ЙПХга тегишли автомобил йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида тарқалган видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.
Маълум бўлишича, 30 декабр куни Қўқон шаҳар Истиқлол маҳалласидан ўтган Қўқон — Яйпан — Исфара автомобил йўлининг 1-километрида фуқаро Х.Р. ўз бошқарувидаги Onix русумли автомобилда чорраҳага йўл бермасдан кириб келган ва натижада вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Ш.М. бошқарувидаги Tracker русумли автомобил билан тўқнашув содир этган.
Натижада, Onix русумли автомобил йўловчиси ҳамда Tracker автомобили ҳайдовчиси Ш.М. «юмшоқ тўқималарини лат ейиши» ташхиси билан шаҳар шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрел ойида Қашқадарё вилояти ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этгани, майда эса Тошкентда BYD ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025