Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 январ куни қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
2 январ куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 2 январ, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –1...+1, кундузи +5...+7 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9–14 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9–14 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7, кундузи –4...+1 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025