Жаҳон | 16:33 / 01.01.2025
4426
1 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Мурҳеф Абу Қасра Сурия муваққат ҳукумати мудофаа вазири этиб тайинланди

Абу Қасра 8 декабрда Асад режимини ағдарган ҳарбий операцияни режалаштирган юқори мартабали қўмондонлардан бири саналади.

Фото: Anadolu Agency

Генерал майор Мурҳеф Абу Қасра Сурия муваққат ҳукумати мудофаа вазири этиб тайинланди.

Сурия ахборот агентлиги (САНА) хабарига кўра, «Баас» режимини ағдарган Ҳарбий операциялар қўмондонлиги Абу Қасра муваққат ҳукумат мудофаа вазири этиб тайинланганини эълон қилди.

Илгари «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом»да муҳим қўмондонлик лавозимларини эгаллаб келган Абу Қасра 8 декабр куни Асад режимини ағдарган ҳарбий амалиётни режалаштирган юқори мартабали қўмондонлардан бири саналади.

Ҳарбий операциялар қўмондонлиги 29 декабр куни Абу Қасрага генерал-майор унвонини берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид