Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуантанамо қамоқхонаси очилганидан бери ҳибсда сақланган Тунис фуқароси озод этилди
АҚШ Гуантанамо қамоқхонасида ҳибсда сақланган тунислик фуқарони озод этиб, уни ватанига қайтариб юборди. 59 ёшли эркак 2002 йилнинг январидан бери дастлабки айблов эълон қилинмаган ҳолда қамоқда ўтирган.
Фото: Getty Images
Узоқ йиллар давомида Гуантанамо қамоқхонасида сақланган тунислик Рида бин Салоҳ ал-Язиди озод этилиб, ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Пентагон эълон қилган пресс-релизга таяниб BBC хабар берди.
Ал-Язиди ушбу қамоқхонада очилган вақтдан — 2002 йилнинг январидан бери дастлабки айблов эълон қилинмаган ҳолда ҳибсда сақланган. 59 ёшли эркак қамоқхонада олинган энг машҳур суратлардан бирида тасвирланган: унда маҳбуслар Camp X-Ray’даги очиқ осмон остида тиз чўккан ҳолда ўтирибди. Ушбу сурат АҚШнинг терроризмда гумон қилинганларни ҳибсга олиш борасидаги зиддиятли сиёсати рамзига айланган.
Ал-Язидидан ташқари яна уч киши Кения ва Малайзияга жўнатилган. Жо Байден администрацияси Гуантанамодаги маҳбуслар сонини босқичма-босқич қисқартирмоқда: у президентлик лавозимига ўтирганида қамоқхонада 40 нафар маҳбус сақланган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 26 нафарни ташкил этмоқда. Маҳбусларнинг ярмидан ортиғи бошқа жойга ўтказилиш ҳуқуқига эга.
Гуантанамо қамоқхонаси Куба жануби-шарқидаги АҚШ ҳарбий-денгиз базасида жойлашган бўлиб, у 2001 йил 11 сентябр терактларидан кейин «терроризмга қарши кураш» доирасида қурилган. Қамоқхона ишга тушганидан бери халқаро ҳамжамиятнинг кескин танқидларига учраб келади ва у инсон ҳуқуқларининг бузилиши рамзига айланган.
22 йил давомида қамоқхонада жами 780 нафарга яқин маҳбус сақланган. Пентагон ал-Язидининг Тунисга қайтарилиш жараёнига оид батафсил маълумотларга тўхталмаган. New York Times’нинг ёзишича, Язидига айблов эълон қилинмаган, унинг бошқа жойга кўчирилиши эса 10 йилдан ортиқроқ вақт олдин маъқулланган.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади
21:38 / 27.05.2025