Жаҳон | 01:39 / 01.01.2025
6217
1 дақиқада ўқилади

Россияда Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган маҳбусларга бир марталик тўловлар бекор қилинди

РФ бош вазири Михаил Мишустин урушда қатнашиш учун Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайдиган маҳбусларга тўланадиган бир марталик пул маблағларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Фото: ТАСС

 «Россия Федерацияси Қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома имзолаган кунда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган фуқароларга бир марталик пул маблағлари тўланмайди», — дейилади ҳужжатда.

Қарор 2025 йил 1 январдан кучга киради.

Россия президенти Владимир Путин 2022 йил ноябрда уруш вақтида Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаганлар учун бир марталик тўловларни тасдиқлаган эди. 2024 йил июлда шартнома имзолаганлар учун тўловлар 400 минг рублгача кўтарилган.

Аввалроқ алдов йўли орқали Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбурланиб, Украинадаги урушга юборилган 45 нафар Ҳиндистон фуқароси РФ армиясидан бўшатилгани тўғрисида хабар берилганди. 

Шунингдек, Россия армияси адлов йўли билан юзлаб яманликларни Украинага қарши урушда иштирок этишга ёллагани маълум бўлган эди. Маълумотларга кўра, яманликларга бир марталик 10 минг доллар ва ҳар ой 2 минг доллардан маош ваъда қилишган.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид