Жаҳон | 16:50 / 01.01.2025
2229
1 дақиқада ўқилади

Сурия адлия вазири: Жиноятга алоқадорларнинг барчаси мустақил суд олдида жавоб беради

Шоди ал-Вайси жанубдаги Сувайда вилоятига ташриф буюрди.

Фото: Anadolu Agency

Сурия муваққат ҳукумати адлия вазири Шоди ал-Вайси Баас режими даврида жиноят содир этиб, мамлакатдан қочганларни экстрадиция қилиш ва жавобгарликка тортишни талаб қилишини айтди.

Вазир ал-Вайси жанубдаги Сувайда вилоятига ташрифи чоғида журналистлар саволларига жавоб берди.

Сувайдага ташрифи ижобий бўлганини таъкидлаган вазир ал-Вайси шундай деди: «Фикр алмашдик. Аҳолининг фикр ва шикоятларини тингладик».

Вазир ал-Вайси Адлия вазирлигининг янги жараёндаги устувор вазифалари ҳақида гапирар экан: «Мамлакатни тарк этган жиноятчиларни экстрадиция қилиш ва судга бериш ҳақида қонун тайёрланади ва жиноятга алоқадор шахсларнинг ҳибсга олинишига қарор қилинади», деди.

Қулаган режим суд тизимини эътиборсиз қолдирганини таъкидлаган вазир: «Энди моҳиятга, яъни қонунга қайтишимиз керак. Суриядаги суд тизимининг мустақил бўлишини тилайман», дея айтиб ўтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид