Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Исроил Суриядаги ҳарбий марказга ҳужум қилганини тасдиқлади
Воқеа 2024 йил сентябр ойида юз берган.
Исроил ўтган йилнинг сентябрида Сурия жанубидаги Хама вилоятидаги ҳарбий тадқиқот марказига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Исроил оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Хабар қилинишича, 2024 йилнинг 8 сентябр куни Исроил ҳарбийлари Сурия ҳудудига кириб, Мисиаф ҳудудида жойлашган марказга ҳужум қилган. ОАВ хабарларига кўра, Исроил хавфсизлик кучлари «эронликлар замонавий юқори аниқликдаги қуроллар ишлаб чиқарган марказни портлатиб юборган».
Аввалроқ Исроил ҳукумати ушбу мавзуни ёритишда цензурани олиб ташлаган эди.
Суриянинг SANA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 8 сентябр куни Исроил аскарларининг ҳужуми ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурияга берган зарбаси натижасида 14 киши ҳалок бўлган, яна 43 киши яраланган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025