Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.
Унда, SH.K. МЧЖ ва О МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 588,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “Т.Т.” хусусий корхонаси масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 106,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
16:02 / 19.05.2025
Президентга қурилиш материаллари тармоғидаги режалар тақдимот қилинди
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
19:37 / 23.04.2025