Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қатор аэропортлар фаолияти тўхтатилди
Кучли қор ва ёмғир сабаб Манчестер, Ливерпул, Бирмингем ҳамда Бристол ҳаво бандаргоҳлари фаолияти тўхтатилди. Масъуллар учиш-қўниш йўлакларини тартибга солиш бўйича барча зарур чоралар кўрмоқда.
Буюк Британиядаги қатор аэропортлар фаолияти қор ва ёмғир туфайли чекланди, деб хабар беради Sky News. Телеканал маълумотларига кўра, хусусан, Манчестер, Ливерпул, Бирмингем ва Бристол ҳаво бандаргоҳлари фаолияти тўхтатилган.
Аэропорт хизматлари йўловчиларга рейсларнинг қабул қилиниши ва учиб кетиши тўхтатилгани тўғрисида хабар бериб, учиш-қўниш йўлакларини тартибга солиш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилган.
Мураккаб об-ҳаво шароити туфайли бир қатор автомобил йўллари, шунингдек, темирйўл линияларида вазият қийинлашган. Бундан ташқари, Англия ва Уэлсдаги бир қанча аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолган. Буюк Британия Миллий электр энергия компанияси таъминотни қайта тиклаш бўйича иш олиб бормоқда.
Метеорологларнинг таъкидлашича, ноқулай об-ҳаво шароити камида яна бир неча кун давом этади.
Аввалроқ CNN телеканали АҚШга қор бўрони яқинлашаётгани ва бу тахминан 62 миллион кишига таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилганди. Метеорологларнинг прогнозларига кўра, қор 12 та штатга ёпирилади, шамол тезлиги соатига 65 километрга етиши мумкин.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025