Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден АҚШ қирғоқлари яқинида денгизда нефт ва газ бурғулашни расман тақиқлади
Ушбу қарор денгиз экотизимини, шунингдек, маҳаллий иқтисодиётни, жумладан балиқчилик ва туризмни нефтнинг тўкилиши ва денгизда бурғулашнинг бошқа оқибатларидан сақлаб қолиш зарурати билан изоҳланди.
АҚШ президенти Жо Байден Атлантика ва Тинч океани соҳилларида нефт ва газ қазиб олиш ишларини расман тақиқлади, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати. Тақиқ 625 миллион акрдан (тахминан 253 млн гектар) ортиқ океанга тааллуқлидир. Ушбу қарор денгиз экотизимини, шунингдек, маҳаллий иқтисодиётни, жумладан балиқчилик ва туризмни нефтнинг тўкилиши ва денгизда бурғулашнинг бошқа оқибатларидан сақлаб қолиш зарурати билан изоҳланади.
«Америкаликларнинг қарийб қирқ фоизи қирғоқбўйи округларида яшайди ва уларнинг фаровонлиги тоза океанга боғлиқ. Президент Байден бугунги ҳаракатлари билан бу ҳудудлар тоза ва нефт тўкилиши хавфидан ҳимояланган бўлишини таъминлайди», дейилади хабарда.
Оқ уй, шунингдек, ушбу фармонлар билан Жо Байден 670 миллион акр (тахминан 271 млн гектар) Америка ҳудуди ва сувларини сақлаб қолганини, бу «АҚШ тарихидаги бошқа президентлар кўрган чоралардан кўпроқ» эканлигини маълум қилди.
Бурғулаш тақиқи АҚШ бутун Шарқий қирғоғи ва Мексика кўрфазининг шарқий қисмига, Калифорния, Орегон ва Вашингтон бўйлаб Тинч океани соҳилларига ҳамда Аляска атрофидаги Беринг денгизига тегишли.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025