Иқтисодиёт | 13:24 / 06.01.2025
1094
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларга ташқи молия бозорига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди

Президентнинг "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинди

У ҳар йили камида 100 та тадбиркорлик субъектига давлат кафолатисиз халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.

2025 йил 1 январдан:

  • Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали олиб чиқиладиган пахта ипининг ҳар бир килограмми учун йиғим миқдори унинг экспорт нархининг 2 фоизи, аммо 0,05 АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда белгиланди;
  • Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали олиб чиқиладиган трикотаж матосининг ҳар бир килограмми учун йиғим миқдори унинг экспорт нархининг 1 фоизи миқдорида белгиланди.

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари ташаббусларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид