Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Ҳукумат "Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини ташкил этиш назарда тутилган.
Олий мактаб фаолиятининг асосий устувор йўналишлари:
• магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим;
• вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари, ҳоким ўринбосарлари ва иқтисодиёт тармоқларидаги кадрларни замонавий иқтисодий билимлар бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
• "яшил" технологияларни жорий этишнинг институционал асосларини ривожлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
• кичик инновацион бизнес ва стартап ғояларини лойиҳа даражасига етказишда, шу жумладан профессионал мутахассислар томонидан менторлик хизматларини кўрсатишда консалтинг хизматларини кўрсатиш.
Олий мактабда таълим жараёни давлат гранти ва пуллик шартнома асосида кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклида ўзбек, рус, инглиз тилларида амалга оширилади. Таълимни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга давлат намунасидаги диплом топширилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
• Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Васийлик кенгаши таркиби;
• Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тўғрисидаги низом;
• Олий мактабга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом.
Мавзуга оид
13:03 / 20.03.2025
Кичик бизнес уюшмаси ташкил этилади
10:56 / 08.03.2025
5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган тадбиркорга 50 млн сўмгача грант ажратилади
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025