Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида ёмғирлар туфайли Макка ва Мадинани сув босди
Метеорологлар мамлакатнинг айрим ҳудудларида чоршанбагача кучли ёмғирлар давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Саудия Арабистонида кучли ёмғирлар туфайли бир неча шаҳарларда сув тошқинлари юз берди.
Жумладан, мамлакатнинг иқтисодий пойтахти деб аталган Жидда шаҳрида ёмғирлар туфайли кўчаларни сув босди, шунингдек, шаҳарлар орасидаги йўллар бузилди. Тўфон Макка ва Мадинага ҳам зарар етказди, деб ёзди Saudi Gazette.
Khaleej Times томонидан эълон қилинган видеоларда Маккадаги зиёратчилар кучли жала остида қолгани кўринади.
Метеорологлар мамлакатнинг айрим ҳудудларида чоршанбагача кучли ёмғирлар давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Саудия Арабистонида қишда ёғингарчилик жуда кам учрайди. Аввалроқ мамлакатда кучли ёмғир 2024 йил апрел ойида бўлган, шунда Уммон ва БАА ҳам ёмон об-ҳаводан жабрланган эди. Таъкидланишича, Форс кўрфазининг кўплаб шаҳарларидаги дренаж тизими юкламани кўтара олмаган, чунки ёғингарчиликнинг бундай даражаси учун мўлжалланмаган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025