Тошкентда ноқонуний тарзда дори савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, фуқаро М.У. ўтказиш мақсадида бошқа шахслардан олиб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 300 қути (жами 1 500 дона) “Феррозал” номли дори воситасини фуқаро Т.А.га 21 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Сўнг унинг автомашинасидан яна 4 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди

10:46 / 14.03.2025
Айрим дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланади

14:21 / 13.03.2025
Тошкентда шифобахш ўсимликдан ноёб дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин

12:27 / 13.03.2025