Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ғарбидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди
Ниқобли номаълум шахс саноат корхонасида ўт очди. Икки компания ходими ҳалок бўлди, бири оғир яраланди. Жиноятчи қочишга муваффақ бўлган, бироқ бир неча соатдан кейин полиция томонидан қўлга олинган.
7 январ, сешанба куни Германия жануби-ғарбидаги Бад Фридрихшалл (Баден-Вюртемберг) шаҳридаги машинасозлик компанияси биносида номаълум ниқобли шахс ўт очиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, бир киши оғир яраланди. Бу ҳақда Хайлбронн шаҳри полицияси хабар берди. У жиноятчини қидириш бўйича кенг кўламли операция олиб борилаётганига ишора қилиб, аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлади.
Ярим тунда отишма содир этгани айтилаётган шахс жиноят жойидан 30 километр узоқликдаги Зеках қишлоғида қўлга олинди.
Полиция ҳисоботида соат 17:45 да содир бўлган ҳужум ҳақида ҳеч қандай қўшимча маълумот берилмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчи ёлғиз ҳаракат қилган деб ҳисобламоқда, деди полиция вакили dpa ахборот агентлиги сўровига жавобан.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар компания ходимларидир.
Бад Фридрихшалл бургомистри Тимо Фрейнинг dpa нашрига айтишича, отишма содир бўлган компания оилавий мулк ҳисобланади ва минтақадаги йирик иш берувчидир.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025