Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Хитой, Россия ва қўшни давлатларга автобус қатновлари йўлга қўйилади
Транспорт вазирлиги йўловчи ташиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташувчиларни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойга автобус қатновларини ташкил этишда ҳамкорликка чақирди.
Қайд этилишича, халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида республиканинг турли ҳудудларидан қуйидаги халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда:
Қозоғистонга
- Бухоро—Туркистон;
- Урганч—Оқтов;
- Фарғона—Олмаота (Тожикистон орқали).
Тожикистонга
- Самарқанд—Душанбе;
- Бухоро—Душанбе.
Қирғизистонга
- Андижон—Ўш;
- Андижон—Жалолобод;
- Андижон—Арсланбоб;
- Косонсой—Жалолобод;
- Бухоро—Бишкек.
Россияга
- Сурхондарё—Бухоро—Урганч—Нукус—Москва;
- Урганч—Нукус—Уфа;
- Нукус—Краснодар;
- Тошкент—Уфа;
- Тошкент—Краснодар.
Хитой Халқ Республикасига
- Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.
«Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар томонидан юқорида кўрсатилган йўналишларда паритет қатновларни амалга ошириш истагидаги хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда Транспорт вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритишлари мумкинлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид
16:21 / 16.05.2025
Бир қанча автовокзал ва автостанцияларга янги ном бериш таклиф этилди
16:51 / 11.04.2025
Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни огоҳлантирди
17:16 / 04.03.2025
Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилади
18:00 / 27.01.2025